Ру En O'z
3 Июнь 2022 635

Таэквондо ва дзюдо бўйича жамоаларимиз нуфузли мусобақалардаги иштирокларини бошлашмоқда

Бугун таэквондочиларимиз Гран-при, дзюдочиларимиз “Катта дубулға” турнирларида иштирок этишади. Ушбу кун доирасида медаллар учун курашадиган ҳамюртларимиз ва уларнинг илк рақиблари билан танишинг:


Таэквондо, Гран-при
Италия

-68 кг: Улуғбек Рашитов – Аарон Кобенан (Кот-д’Ивуар)
-68 кг: Нияз Пулатов – Дилан Челламото (Франция)
-57 кг: Чарос Қаюмова – Лука Патакфалви (Венгрия)


Дзюдо, Катта дубулға
Грузия

-60 кг: Дилшодбек Баратов – Айбек Омиров (Туркманистон)
-66 кг: Бобур Важдиев – Реда Седдуки (Франция)
-66 кг: Муҳриддин Тиловов – Нурали Эмомали (Тожикистон)

Text to speech