Ру En O'z
2 Июнь 2022 1345

Ёш хоккейчимиз АҚШга йўл олди

АҚШнинг Финикс шаҳридаги хоккей академияларидан бирининг директори Борис Дереженко ижтимоий тармоқлардаги видеолар орқали ёш хоккейчимиз Салоҳиддин Азимовнинг ўйинига қизиқиб қолган ва унинг ўйинларини шахсан кузатиш учун ҳамюртимизни АҚШга таклиф қилди. Бугун хоккейчимиз “Next Generetion Hockey” академиясида ўтадиган йиғинда иштирок этиш учун отаси билан Америкага йўл олди.

Салоҳиддиннинг отаси Алишер Азимовнинг сўзларига кўра, улар 9 июлга қадар АҚШда бўлишади.

“Йиғиндан мақсад аввало, ушбу спорт оламидаги энг кучли минтақалардан бирида тажриба алмашиш, у ернинг хоккей мактабини ўрганиш. Уларнинг бизга қилган мурожаатида Салоҳиддиннинг ўйини катта қизиқиш уйғотгани, унинг ҳаракатларини шахсан кўрмоқчи эканликлари айтилган. Агар ўғлимнинг ўйини уларга маъқул келса, шартнома асосида ушбу академияга қабул қилинади”, – дейди ёш спортчимизнинг отаси Алишер Азимов.

Қайд этиш жоиз, бу мамлакатимизда охирги йилларда қишки спорт турлари билан шуғулланиш учун ёшларимизга яратиб берилаётган шароитларнинг самарасидир.

Бугунги кунда Тошкент ва Самарқандда жаҳон стандартларига жавоб берадиган муз майдонлари ёшларимиз ихтиёрида бўлиб турибди. Ҳозирча ушбу минтақаларда фаолият олиб бораётган 4 та профессионал ва 6 та болалар клубларида 400 нафардан зиёд ёш хоккейчилар мунтазам шуғулланмоқда. Давлатимизнинг бундай эътибори билан яқин вақт ичида Салоҳиддин каби ёш хоккейчиларимиз сони янада ортишига ишонамиз.

Text to speech