Ру En O'z
1 Июнь 2022 2011

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси биринчи турданоқ гуруҳ пешқадамлигини қўлга олди

Мамлакатимизда старт олган футбол бўйича U23 Осиё кубогида терма жамоамиз биринчи учрашувни муваффақиятли ўтказди. Туркманистонга қарши баҳсда йигитларимиз кичик ҳисобда ғалаба қозонишди.

Биринчи таймда дарвозалар дахлсиз қолди. Иккинчи 45 дақиқаликда Темур Кападзе амалга оширган ўзгаришлар ўз сўзини айтди ва захирадан ўйинга қўшилган Улуғбек Ҳошимов пенальтидан рақиб дарвозасини ишғол қилди. 75-дақиқада киритилган бу гол баҳс якунигача ўзгармади ва ёшларимиз 3 очкони қўлга киритишди.

U23 Осиё кубоги, 1-тур
Ўзбекистон 1 – 0 Туркманистон
Гол: Улуғбек Ҳошимов 75’


Гуруҳимиздаги нариги жуфтликда Эрон ва Қатар терма жамоалари муроса кўчасини танлашди. Шу тариқа, Темур Кападзе шогирдлари биринчи турдан сўнг квартет пешқадамига айланиб олмоқда. Энди жамоамиз иккинчи ўйинни 4 июнь куни Қатарга қарши ўтказади.

Text to speech