Ру En O'z
1 Июнь 2022 1587

Малик Бабаев ва яна икки нафар футбол фидойисига “Ўзбекистон спорт фахрийси” кўкрак нишони топширилди

Узоқ йиллар мамлакатимиз спорти ривожига ҳисса қўшган фахрийлар доимо эътиборда. Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши бугун ана шундай 3 нафар фидойини тақдирлади. МОҚда ўтган тадбирда Кенгаш раиси Баҳодир Махситов ва бир гуруҳ фахрийлар иштирок этишди.

Унда МОҚнинг собиқ раҳбари, ҳозирда Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг маслаҳатчиси сифатида фаолият олиб бораётган Малик Бабаев, шунингдек, футбол фидойилари Азиз Алимов ҳамда Гелий Согонов расман спортимиз фахрийлари қаторига киритилди. Баҳодир Махситов ҳар уч мутахассисга “Ўзбекистон спорт фахрийси” кўкрак нишонини топширар экан, уларнинг кўп йиллик самарали меҳнати учун алоҳида миннатдорчилик билдириб ўтди.

Ўз навбатида, фахрийларимиз кўрсатилган эътибор ва ғамхўрлик учун ташаккур айтиб, бундан кейин ҳам мамлакатимиз спорти ривожи йўлида ёрдам беришга тайёр эканларини билдиришди.

Text to speech