Ру En O'z
1 Июнь 2022 1126

Диёримизда катта футбол байрами бошланади

Бугундан мамлакатимизда қитъамизнинг 23 ёшгача бўлган энг кучли футболчилари Осиё кубоги ғолиблиги учун баҳсларга киришадилар. 19 июнга қадар давом этадиган мусобақада 16 жамоа кураш олиб боради.

“А” гуруҳидан ўрин олган вакилларимиз дастлабки тур учрашувини бугун Туркманистон ёшларига қарши олиб боришади. “Пахтакор” марказий стадиони мезбонлик қиладиган баҳс соат 20:30 старт олса, унгача мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. Бугун бўлиб ўтадиган учрашувлар анонси:

18:00
“А” гуруҳи: Эрон – Қатар (“Бунёдкор” стадиони)
“В” гуруҳи: Австралия – Қувайт (“Марказий”)

20:30 (Расмий очилиш ўйини)
“А” гуруҳи: Ўзбекистон – Туркманистон (“Пахтакор”)

22:00
“В” гуруҳи: Иордания – Ироқ (“Марказий”)

Text to speech