31 Май 2022
1407
Ёш футболчиларимизнинг Осиё кубоги олдидан сўнгги машғулоти МОҚ объективида
Эртага мамлакатимизда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё кубоги стар олади. Бугун Темур Кападзе бошчилигидаги жамоамизнинг мусобақа олдидан “ЖАР” стадионида сўнгги расмий машғулоти бўлиб ўтди.
“А” гуруҳидан ўрин олган ёшларимиз дастлабки баҳсни Туркманистонга қарши ўтказишади. Бугунги машғулотлар давомида Темур Кападзе шогирдларининг бўлажак беллашувга қандай тайёр эканлигини кўздан кечирди.
Турнир олдидан йигитларимизнинг кайфияти аъло. Ишонамизки, улар биринчи турни кўтаринки руҳда ўтказиб, бош соврин сари ғолибона юришларини давом эттиришади.
Эслатиб ўтамиз, “А” гуруҳи 1-туридан ўрин олган Ўзбекистон ва Туркманистон ёшлар жамоаларининг ўйини эртага соат 20:30 да “Пахтакор” марказий стадионида бошланади.