Темур Кападзе: “Турнирга аъло даражада тайёргарлик кўрдик”
1-19 июнь кунлари Ўзбекистон 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё кубогига мезбонлик қилади. Бугун мусобақадан аввал “А” гуруҳи жамоаларининг мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Унда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Темур Кападзе иштирок этди.
“Юртимизда бундай мусобақа ўтказилаётганидан хурсандмиз. Турнирга аъло даражада тайёргарлик кўрдик. Ўйлайманки, чемпионат яхши даражада ўтади. Меҳмонларга ҳам омад тилайман. Эртага қизиқ ўйин бўлади. Осиё кубогининг финал босқичида осон рақиб бўлмайди. Бундай босқичга фақат кучлилар келади. Эртанги баҳсга тайёрмиз ва унга керакли режаларимиз бор. Ўйлайманки, ҳаммаси биз ўйлагандек кечади. Албатта, ҳар бир жамоа турнирда ғалаба қозонишни мақсад қилади. Бунинг биринчи навбатда гуруҳдан чиқиш лозим. Шунинг учун ҳозир бор эътиборимизни плей-офф босқичига қаратамиз” – деди Темур Кападзе.
Эслатиб ўтамиз, эртага Осиё кубогининг “А” гуруҳи 1-туридан ўрин олган Ўзбекистон ва Туркманистон жамоаларининг ўйини соат 20:30 да “Пахтакор” марказий стадионида бошланади.