Ру En O'z
31 Май 2022 1463

Таэквондочиларимиз Гран-при, дзюдочиларимиз “Катта дубулға” турнирига жўнаб кетишди

Жорий йилнинг 3-5 июнь кунлари Италиянинг Рим шаҳрида таэквондо бўйича Гран-при, Грузиянинг Тбилиси шаҳрида эса дзюдо бўйича “Катта дубулға” туркумига кирувчи йирик турнир бўлиб ўтади. Бугун тонгда ҳар икки мусобақада иштирок этадиган терма жамоаларимиз Европа сафарига йўл олишди.

Қайд этиш жоиз, таэквондо Гран-присида терма жамоамиз илк бор 8 нафар спортчи билан қатнашади. Жамоамиз Рим сафарига қуйидаги таркибда жўнаб кетди:

Спортчилар:
Улуғбек Рашитов
Нияз Пўлатов
Шуҳрат Салаев
Никита Рафалович
Шоҳруҳ Ражабов
Светлана Осипова
Чарос Қаюмова
Феруза Садикова

Расмийлар:
Павел Хан
Пахлавон Собиров
Александр Ким
Максим Рафалович
Владимир Хан
Жасур Бойқўзиев
Павел Ли
Станислав Догбаев

Тбилиси “Катта дубулға” мусобақасида дунёнинг 38 мамлакатидан 300 нафарга яқин дзюдочи ғолиблик учун баҳс олиб боради. Мураббийлар штаби мазкур мусобақа учун қуйидаги 13 спортчини жалб қилган:

Спортчилар:
-60 кг: Дилшодбек Баратов, Мирзоҳид Маҳаммаджонов
-66 кг: Муҳриддин Тиловов, Бобур Ваджиев
-73 кг: Обидхон Нўмонов, Муроджон Йўлдошев
-81 кг: Шарофиддин Болтабоев, Улуғбек Ўроқов
-90 кг: Баҳодир Панжиев, Жалолиддин Қурбонмуродов
-100 кг: Отабек Тўрабоев
+100 кг: Алишер Юсупов, Шоҳруҳ Бахтиёров
Мураббийлар: Илиас Илиадис, Улуғбек Азизов

Text to speech