Ру En O'z
30 Май 2022 1409

Италия от спорти федерацияси билан ҳамкорлик янги босқичга чиқмоқда

Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси Баҳромжон Газиев Италия от спорти федерацияси президенти Марко Ди Паолонинг таклифига биноан Рим шаҳрида 89-бор ташкил этилган “CSIO Piazza di Siena - Master fratelli d'Inzeo” турнирида меҳмон бўлди.

Баҳромжон Газиев сафар доирасида қатор расмий учрашувлар ўтказди. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг Италиядаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Отабек Акбаров, Италия от спорти федерацияси президенти Марко Ди Паоло, Федерация Бош котиби Симоне Перилло, Италияда от полосини ривожлантириш бўлими ва ушбу спорт жиҳозлари, анжомларини ишлаб чиқарувчи йирик компания мутасаддилари билан истиқболли режаларни муҳокама қилди.

Музокаралардан томонларнинг ҳамкорлигини янада кучайтириш, шунингдек, йилқичилик, от спорти ва поло бўйича соҳадаги илғор ҳакам ва мураббийларни тайёрлаш, мутахассислар малакасини ошириш каби мавзулар ўрин олди.

Юқори сифатли анжомлардан фойдаланиш от спортида ҳам катта натижаларга эришишда аҳамиятли жиҳатлардан бири ҳисобланади. Бу борада сифатли кийим ва пойафзал ишлаб чиқарувчи “Loro Piana” ва “DeNiro BootCo”, хавфсизлик узангилари ишлаб чиқарувчи “SAFE RIDING” каби бренд мутасаддилари билан ушбу компания товарларини мамлакатимиз бозорларига киритиш бўйича ҳамкорлик режалари белгиланди.

Text to speech