Ру En O'z
30 Май 2022 1241

Илҳомжон Турсуналиевни табриклаймиз!

Бугун Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш институти раҳбари, профессор Илҳомжон Турсуналиев таваллуд айёмини нишонламоқда.

Илҳомжон Аҳмедович Турсуналиев 1971 йил Фарғона вилоятида дунёга келган. 1996 йил Фарғона Давлат университетининг Жисмоний тарбия йўналишини тамомлади. Шундан сўнг вилоят БЎСМда турли лавозимларда, 2006-2015 йиллар Фарғона ОЗКда директор сифатида самарали фаолият кўрсатди. 2015 йилдан бери Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш институти раҳбари сифатида ишлаб келмоқда. Илҳомжон Аҳмедович 2021 йил Жисмоний тарбия ўқитиш назарияси ва методикаси ихтисослиги бўйича профессор илмий унвонига эга бўлган.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Илҳомжон Турсуналиевни таваллуд айёми билан табриклаб, у кишига узоқ умр ва сиҳат-саломатлик тилаб қолади.

Text to speech