29 Май 2022
2115
Олма-отадаги рейтинг мусобақасида курашадиган қизларимизнинг ҳам таркиби аниқ
2-5 июнь кунлари Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳри мезбонлик қиладиган спорт курашлари бўйича рейтинг турнирида ҳамюртларимизнинг ҳам иштирок этиши ҳақида хабар берган эдик. Терма жамоамиз мураббийлар штаби эркин ва юнон-рум курашидан сўнг аёллар кураши дастурида гиламга чиқадиган атлетларимиз рўйхатини маълум қилди. Аҳамиятлиси, ушбу йўналишда ҳам ҳозирда ўз вазнининг етакчиси бўлиб турган курашчи қизларимиз таркибга жалб қилинган. Батафсил:
50 кг: Жасмина Иммаева
53 кг: Актенге Кеунимжаева
53 кг: Дилшода Матназарова
55 кг: Шоҳида Аҳмедова
57 кг: Лайлохон Собирова
59 кг: Дилфуза Аимбетова
62 кг: Рушана Абдурасулова
65 кг: Ариухан Жумабаева
65 кг: Динора Рустамова
72 кг: Светлана Окназарова
Мураббийлар - Адҳамжон Очилов, Нурлан Жаксаликов