Ру En O'z
29 Май 2022 1482

Ўзбекистон кубогида бош соврин сурхондарёлик дзюдочиларда қолди

Термизда дзюдо бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон кубоги баҳслари якунланди. Асосий терма жамоа учун захира спортчиларини аниқлаш, ҳудудлардаги иқтидорли дзюдочиларни саралаш мақсадида ташкил этилган мазкур мусобақада мезбон жамоа вакиллари етакчилик қилишди. Мусобақанинг сўнгги кунида оғир вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинди. Батафсил:

Эркаклар:
-100 кг вазн тоифаси
1. Сардор Хуррамов (Тошкент вилояти)
2. Чингиз Шокиров (Самарқанд)
3. Жамшид Бахтиёров (Тошкент вилояти)
3. Нўъмон Ражабов (Бухоро)

+100 кг вазн тоифаси
1. Элёр Машарипов (Қорақалпоғистон)
2. Шоҳруҳ Мамарасулов (Сурхондарё)
3. Баҳром Саидов (Бухоро)
3. Бухорбек Тўхтаев (Сурхондарё)

Аёллар:
-78 кг вазн тоифаси
1. Шинар Ибраева (Тошкент вилояти)
2. Дурдона Низомиддинова (Хоразм)
3. Нилуфар Ёдгорова (Сурхондарё)

+78 кг вазн тоифаси
1. Жамила Тўрабоева (Сурхондарё)
2. Хосият Машарипова (Хоразм)
3. Ширинжон Йўлдошева (Наманган)

3 кун давом этган турнир якунида Сурхондарё вилояти вакиллари 5 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза медаллари билан умумжамоа ҳисобида пешқадамлик қилишди. Тошкент ва Қашқадарё вилоятлари 2 тадан олтин ва кумуш, 3 та бронза медалини қўлга киритиб кучли учликни якунлаб берди.

Text to speech