Ру En O'z
28 Май 2022 1289

Рейтинг турнирида қатнашадиган “классик” курашчиларимизнинг ҳам таркиби маълум

Хабар берганимиздек, 2-5 июнь кунлари Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича рейтинг турнири бўлиб ўтади. Мураббийлар штаби эркин кураш дастуридан сўнг юнон-рум кураши бўйича мусобақада иштирок этадиган таркибимизни ҳам маълум қилди.

Ўзбекистон спорт курашлари ассоциациясининг таъкидлашича, жароҳати сабаб 130 кг вазн тоифасидаги курашчимиз, Осиё ўйинлари ғолиби Мўминжон Абдуллаев рейтинг турнирини ўтказиб юборади. Таркибда Илҳом Баҳромов, Жалгасбай Бердимуратов, Рустам Ассакалов каби номдор спортчиларни учратиш мумкин. Терма жамоамиз таркиби:

55 кг: Жасурбек Ортиқбоев
60 кг: Муҳаммадқодир Юсупов
60 кг: Илҳом Баҳромов
67 кг: Аброр Атабаев
72 кг: Маҳмуд Бахшиллоев
72 кг: Жамол Жумабоев
77 кг: Дилшод Омонгелдиев
82 кг: Муҳаммадқодир Расулов
87 кг: Жалгасбай Бердимуратов
97 кг: Рустам Ассакалов

Мураббийлар: Равшан Рўзиқулов, Ислом Шодмонов

Text to speech