Ру En O'z
28 Май 2022 1221

Килиан Мбаппе Париж-2024 Олимпия ўйинларида қатнашади

Франция терма жамоаси ва ПСЖ клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе 2 йилдан сўнг ўз юртида бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларида иштирок этмоқчи. Бу ҳақида Халқаро Олимпия қўмитаси маълум қилди.

Манбада айтилишича, Олимпия ўйинларида тўп тепиш футболчининг болаликдаги орзуси. Бу ҳақида 2018 йилги жаҳон чемпиони Килианнинг ўзи шундай дейди:

“Жамоам билан янги шартнома имзоланаётган вақтда Олимпиадада қатнашишим ҳақида келишиб олинган. Бу мамлакатимиз спорти учун катта воқелик. 1924 йилги Олимпиададан роппа-роса 100 йил ўтиб Париж яна 4 йилликнинг энг муҳим спорт мусобақасини қабул қилади. 2012 йил Лондонда ўтган баҳсларни томоша қилар эканман, менда Олимпия ўйинларида ўйнаш истаги пайдо бўлган. Менимча бу ҳар қандай футболчининг орзуси. Умид қиламанки, бу имконият менга насиб этади”.

Text to speech