Ру En O'z
27 Май 2022 1176

Эркин курашчиларимиз Олимпиада совриндорлари билан рейтинг мусобақасида иштирок этишади

2-5 июнь кунлари Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича рейтинг турнири бўлиб ўтади. Дунё кураши юлдузлари иштирок этадиган ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам ҳар уч йўналишда юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Хусусан, эркин кураш беллашувларида терма жамоамизнинг 10 нафар аъзоси мусобақа медаллари ҳамда муҳим рейтинг очколари учун баҳс олиб боради. Улар орасида Олимпия ўйинлари совриндорлари Бекзод Абдураҳмонов, Ихтиёр Наврўзов, Магомед Ибрагимов сингари тажрибали эркин курашчиларимиз бор.

Эркин курашчиларимизнинг таркиби:

65 кг: Аббос Раҳмонов
65 кг: Умиджон Жалолов
70 кг: Зафарбек Отахонов
74 кг: Ихтиёр Наврўзов
74 кг: Асомиддин Ҳасанов
86 кг: Бекзод Абдураҳмонов
86 кг: Бобур Исломов
97 кг: Магомед Ибрагимов
97 кг: Муҳаммадрасул Раҳимов
125 кг: Сардорбек Холматов

Мураббийлар - Олимжон Ҳикматов, Абдурауф Бозорбоев

Text to speech