Ру En O'z
27 Май 2022 775

Академик эшкак эшувчиларимиз Сербиядаги Жаҳон кубогида иштирок этишмоқда

Бугун Сербиянинг Белград шаҳрида академик эшкак эшиш бўйича Жаҳон кубогининг биринчи босқичига старт берилди. Унда терма жамоамиз вакиллари юртимиз шарафини қуйидаги таркибда ҳимоя қилишмоқда: Меҳрожбек Маматқулов, Давржон Давронов, Шаҳбоз Холмурзаев, Собиржон Сафаралиев, Шаҳзод Нурматов.

Регламентга кўра, бугун ва эртага саралаш баҳслари, 29 май куни финал дастурлари бўлиб ўтади. Бўлажак беллашувларда атлетларимизга омад тилаймиз!

Text to speech