Сурхондарёлик дзюдочилар Ўзбекистон кубогининг биринчи кунидан сўнг етакчиликни қўлга олишди
Полвонлар юрти Сурхондарёда дзюдо бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон кубоги баҳслари бўлиб ўтмоқда. “Алпомиш” спорт мажмуаси мезбонлик қилаётган мусобақанинг биринчи кунида енгил вазн тоифасидаги баҳслар ўтказилди.
Куннинг энг қизиқарли баҳси -66 кг вазн тоифасининг финал беллашуви бўлди, дейиш мумкин. Унда ғалаба учун мезбонларнинг ушбу вазндаги энг кучли полвони Беҳруз Амандавлатов ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалчиси Артём Штурбабин тўқнаш келишди. Муросасиз кечган беллашувда Амандавлатовнинг қўли баланд келди. Биринчи куннинг барча совриндорлари:
Аёллар:
-48 кг:
1. Маржона Салоҳитдинова (Сурхондарё)
2. Машҳура Азимова (Андижон)
3. Фотимахон Турсунбoева (Наманган)
3. Гулшода Халилова (Тошкент шаҳри)
-52 кг:
1. Зуҳра Маъмуржонова (Андижон)
2. Ирода Азимова (Тошкент шаҳри)
3. Муҳайё Аҳматова (Қашқадарё)
3. Улуғой Мамаражапова (Сурхондарё)
-57 кг:
1. Ирода Мамашаева (Сурхондарё)
2. Мафтуна Адаҳамова (Андижон)
3. Юляна Махсетбаева (Қорақалпоғистон)
3. Дилфуза Ибраимова (Тошкент вилояти)
Эркаклар
-60 кг:
1. Баҳром Ботиров (Бухоро)
2. Камолиддин Бахтиёров (Қашқадарё)
3. Насрилло Шокиров (Тошкент шаҳри)
3. Азизбек Ашуров (Самарқанд)
-66 кг:
1. Беҳруз Амандавлатов (Сурхондарё)
2. Артём Штурбабин (Тошкент вилояти)
3. Отабек Ҳасанов (Навоий)
3. Абдураҳим Нутфуллаев (Тошкент вилояти)