26 Май 2022
1485
U-23 Осиё чемпионати: Терма жамоамизнинг илк рақиби Тошкентга етиб келди
Хабарингиз бор, Тошкент 1-19 июнь кулари 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги қитъа чемпионатига мезбонлик қилади. Шу кунларда мусобақада иштирок этадиган терма жамоалар бирин-кетин Тошкентга ташриф буюрмоқда.
Бугун Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига йигитларимизнинг турнирдаги илк рақиби Туркманистон терма жамоаси ташриф буюрди. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Туркманистон ёшлар терма жамоалари ўртасидаги мусобақанинг очилиш ўйини 1 июнь куни соат 20:30 да “Пахтакор” марказий стадионида бошланади.