26 Май 2022
1630
"Beak Mun-Jong Open" халқаро мусобақасида таэквондочиларимиз биринчи бўлишди
Ўзбекистон таэквондо ассоциациясига қарашли "Универсал" спорт мажмуасида профессор Баэк Мун-Жонг соврини учун анъанавий ўтказиб келинадиган халқаро мусобақа бўлиб ўтди.
Ўзбекистон таэквондо ассоциацияси матбуот хизматининг маълум қилишича, турнир бу йил 13 бор ўтказилди. Унда барча вилоятлар ҳамда қўшни Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон Республикаларидан ташриф буюрган 900 нафар спортчи иштирок этди. Регламентга кўра, баҳслар кадетлар, ўсмирлар, катталар ўртасида кёруги ва пумсе бўйича ўтказилди. Қувонарлиси, мусобақа якунида умумжамоа ҳисобида ҳамюртларимиз биринчи ўринни эгаллашди.
Умумжамоа ҳисобида кучли учлик қуйидагича кўриниш олди:
1. Ўзбекистон
2. Қозоғистон
3. Тожикистон