Ру En O'z
26 Май 2022 1649

Дзюдочиларимизнинг Тбилиси “Катта дубулға” турнирида қатнашадиган таркиби маълум

Қисқа танаффусдан сўнг дзюдо яна қайтмоқда. 3-5 июнь кунлари Грузия пойтахти дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнирига мезбонлик қилади. Дунёнинг 38 давлатидан 300 нафарга яқин сара полвонлар иштирок этадиган мазкур мусобақада терма жамоамиз вакиллари ҳам қатнашади.

Илиас Илиадис бошчилигидаги жамоамиз айни пайтда Самарқандда бўлажак стартга сўнгги тайёргарликни олиб бормоқда. Мураббийлар штабининг қарорига кўра, Тбилиси мусобақасида деярли захира вакилларидан иборат эркаклар терма жамоамиз қатнашади. Бу орқали уларга жаҳон рейтинги учун қимматли очколарини жамғариб олиш имконияти тақдим қилинмоқда. Тўлиқ таркиб қуйидагича:

-60 кг: Дилшодбек Баратов
-60 кг: Мирзоҳид Маҳаммаджонов
-66 кг: Муҳриддин Тиловов
-66 кг: Бобур Ваджиев
-73 кг: Обидхон Нўъмонов
-73 кг: Муроджон Йўлдошев
-81 кг: Шарофиддин Болтабоев
-81 кг: Улуғбек Ўроқов
-90 кг: Баҳодир Панжиев
-90 кг: Жалолиддин Қурбонмуродов
-100 кг: Отабек Тўрабоев
+100 кг: Алишер Юсупов
+100 кг: Шоҳруҳ Бахтиёров

Text to speech