25 Май 2022
1607
Тошкент Осиёнинг ёш оғир атлетика юлдузларини чорлайди
Жорий йилнинг 15-25 июль кунлари пойтахтимизда оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида навбатдаги қитъа чемпионати ўтказилади. Кеча Осиё оғир атлетика федерацияси мазкур чемпионат иштирокчилари учун дастлабки талабномалар муддати якунланганлигини эълон қилди.
Тақдим этилган талабномаларда 25 та давлатдан 400 нафардан зиёд иштирокчи тўғрисида маълумотлар жамланган. Унда 200 нафарга яқин ўсмирлар, шунингдек, 250 нафардан ортиқ ёшлар олтин медаллар учун кураш олиб бориши келтирилган.
Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси маълум қилишича, бўлажак баҳсларда 40 нафардан зиёд ёш атлетларимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Кеча Осиё чемпионатини ўтказиш ташкилий қўмитаси мусобақа рамзини ҳам эълон қилди.