Ру En O'z
25 Май 2022 2250

Дарья Резниченко Чехияда ғалаба қозонди

Чехиянинг Турнов шаҳрида енгил атлетика бўйича халқаро хотира турнири бўлиб ўтди. Мазкур мусобақада ўз омадини синаб кўрган ҳамюртимиз Дарья Резниченко узунликка сакраш дастурида олтин медални қўлга киритди.

Токио-2020 иштирокчиси 6 уринишдан барчасини муваффақиятли амалга оширди. Бешинчи имкониятда қайд этган 6.16 метр натижа уни мусобақа ғолибига айлантирди. Қайд этиш жоиз, бу Резниченко учун жорий мавсумдаги энг яхши кўрсаткич бўлди. Турнирда у билан беллашган ҳеч бир рақибалари 6 метрдан узоққа сакрай олишмади. Батафсил:

Енгил атлетика бўйича халқаро хотира турнири, Чехия
Узунликка сакраш, аёллар:

1. Дарья Резниченко (Ўзбекистон) – 6.16 метр
2. Михаэла Кучерова (Чехия) – 5.91
3. Наталья-Виктория Хамула (Украина) – 5.79

Text to speech