25 Май 2022
1255
Ҳикматиллоҳ Тўраевни табриклаймиз!
Бугун дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Ҳикматиллоҳ Тўраев таваллуд айёмини нишонламоқда.
Ҳикматиллоҳ Тўраев 1995 йил 25 май куни Сурхондарё вилоятида таваллуд топган. Дзюдо бўйича Гран-при, “Катта дубулға”, “Мастерс” каби турнирларининг бир неча карра ғолиб ва совриндори. -73 кг вазн тоифасида Токио-2020 Олимпия ўйинларида юртимиз шарафини ҳимоя қилган. Маҳоратли полвонимиз айни пайтда ушбу вазн тоифасида жаҳон рейтингининг саккизинчи поғонасини эгаллаб турибди.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси спортчимизни бугунги таваллуд куни билан табриклаб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва янги ғалабалар тилаб қолади.