Ру En O'z
24 Май 2022 1290

Оғир атлетикачиларимизнинг Туркиядаги йиғини қизғин паллада

Хабар қилганимиздек, айни кунларда оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Туркиянинг Анталья шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда. Кунига 2 маҳал олиб борилаётган машғулотлар ўзининг қизғин палласига кирган.

Ушбу йиғин спортчиларимизни жорий йил Туркиянинг бошқа бир шаҳри Коньяда ўтадиган Ислом бирдамлиги ўйинларига тайёрлаш йўлида муҳим босқич ҳисобланади. Шу боис, мураббийлар штаби машғулотларда атлетларимизнинг махсус техник тайёргарликларини кучайтиришга эътибор қаратган. Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларининг муддати кечиктирилгач, спорт турлари бўйича терма жамоаларимиз Коньяда ўтадиган йилнинг энг муҳим комплекс мусобақасига асосий таркиб билан жиддий тайёргарлик кўришмоқда.

Анталья йиғинида Олимпиада чемпионлари Руслан Нурудинов, Акбар Жўраев ва бошқа номдор полвонларимиздан иборат 15 нафар спортчи иштирок этяпти.

Text to speech