Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раиси Рустам Шоабдураҳмоновни табриклаймиз!
Бугун Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раиси Рустам Шоабдураҳмонов 60 ёшни қарши олмоқда.
Рустам Мавзурович Шоабдураҳмонов 1962 йил, 24 май куни Тошкент шаҳрида дунёга келган. Узоқ йиллик фаолияти давомида Тошкент шаҳар ҳокими, Ўзбекистон теннис федерацияси вице-президенти, Миллий Олимпия қўмитаси раиси сифатида мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантириш, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга улкан ҳисса қўшган.
Ҳозирда Осиё қиличбозлик конфедерацияси вице-президенти, Марказий Осиё қиличбозлик конфедерацияси ва Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раиси сифатида фаолият олиб бормоқда. Мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш йўлидаги хизматлари учун давлатимиз томонидан “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Рустам Шоабдураҳмоновни таваллуд айёми билан табриклаб, у кишига узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва улкан муваффақиятлар тилаб қолади.