Ру En O'z
24 Май 2022 1841

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов 61 ёшда!

Бугун Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Абдулла Нигматович Арипов 1961 йил 24 май санасида Тошкентда таваллуд топган. Мамлакатимизнинг ҳар томонлама юксалиши, Янги Ўзбекистоннинг янги марраларни забт этиши, халқаро майдонда ўз позицияларини кун сайин мустаҳкамлаб боришида у каби жонкуяр ва фидоий ўзбек ўғлонларининг хизматлари беқиёс.

Жумладан, мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни қўллаб-қувватлаш, соҳани тараққий эттириш, ёшлар орасида янада оммалаштиришда Абдулла Нигматовичнинг хизматлари алоҳида эътирофга сазовор. Булар энг аввало, атлетларимизнинг халқаро майдонда эришаётган ютуқларида яққол намоён бўлмоқда.

Абдулла Арипов бошчилигидаги ҳукуматимизнинг бевосита қўллаб-қувватлаши билан ҳозирда терма жамоаларимиз йирик халқаро мусобақаларга қизғин ҳозирлик кўришмоқда. Ўзбекистон Олимпия оиласи Президентимизга камарбаста бўлиб, юртимизда оммавий спорт ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, профессионал спортга ёрдам бериш борасида иш олиб бораётган ҳукуматимиз раҳбарига чексиз миннатдорчилик изҳор қилади.

Фурсатдан фойдаланиб, Абдулла Нигматовични бугунги таваллуд айёми билан самимий муборакбод этган ҳолда унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва фаолиятида улкан муваффақиятлар тилаб қоламиз.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси,
Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги

Text to speech