Боксчиларимиз катта таркибда Қирғизистонга йўл олишди
24-29 май кунлари Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида Собиқ Иттифоқ қаҳрамони Дуйшенкул Шопоков хотирасига бағишланган бокс бўйича халқаро турнир бўлиб ўтади. Унда терма жамоамиз вакиллари катта таркибда иштирок этади. Таркибда Осиё ўйинлари финалчиси Шунқор Абдурасулов, ёшлар ўртасида Осиё чемпионлари Абдулазиз Абдупаттаев, Жаҳонгир Зокиров, шунингдек, қизлар ўртасида биринчи жаҳон чемпиони Нигина Ўктамова ҳамда куни кеча Туркияда якунланган аёллар ўртасидаги ЖЧ иштирокчиларини учратиш мумкин. Тўлиқ таркиб қуйидагича:
Эркаклар:
-48 кг: Шодиёржон Мелиқўзиев
-48 кг: Асилбек Жалилов
-51 кг: Абдумажид Маннопов
-57 кг: Самандар Холмуродов
-60 кг: Шунқор Абдурасулов
-63,5 кг: Ғофуржон Тоҳиров
-67 кг: Лазизбек Фаттоев
-71 кг: Камронбек Турғунбоев
-75 кг: Абдулазиз Абдупаттаев
-80 кг: Жасурбек Йўлдошев
-86 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев
-92 кг: Диёрбек Ўролов
+92 кг: Жаҳонгир Зокиров
Аёллар:
-48 кг: Фарзона Фозилова
-48 кг: Маржона Савриева
-52 кг: Феруза Казакова
-54 кг: Нигина Ўктамова
-54 кг: Нозима Бултурова
-57 кг: Рашида Тагирова
-63 кг: Зиёда Ярашева
-66 кг: Хадичабону Абдуллаева
-75 кг: Соҳиба Рўзметова