Ру En O'z
23 Май 2022 1198

Терма жамоамиз “ЖАР”да Осиё чемпионатига сўнгги тайёргарликни бошлади

1-19 июнь кунлари мамлакатимиз 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилади. Унда иштирок этадиган Ўзбекистон U23 терма жамоаси “ЖАР” стадионида мусобақадан олдин сўнгги ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда. 

Йиғин 28 майга қадар давом этади. Бош мураббий Темур Кападзе унга Париж-2024 Олимпиадаси учун тайёрланаётган авлод вакилларида 30 нафар ўз чизиғидаги энг кучли йигитларни жалб қилган. Таркибда МТЖга жалб этилаётган “Насаф” клуби ўйинчилари Абдувоҳид Неъматов, Ҳусайн Норчаев, қолаверса, Иброҳимҳалил Йўлдошев, Одилбек Абдумажитов, Жасур Жалолиддинов каби легионерлар, Ҳожимат Эркинов, Диёр Холматов каби ўз клубида ёрқин ўйин намойиш этаётган йигитларни учратиш мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, бўлажак мусобақада ёшларимиз Туркманистон, Қатар ва Эрон вакиллари билан бир гуруҳдан жой олишган.

Text to speech