Ру En O'z
23 Май 2022 1305

Британиялик спринтерлар Токио-2020 кумуш медалларидан айрилишди

Енгил атлетика бўйича 4х100 метрга эстафета югуришда Хитой эркаклар терма жамоаси Токио-2020 Олимпия ўйинларининг бронза медалларини қўлга киритди. Бу ҳақида ХОҚ расман эълон қилган.

Гап шундаки, мусобақада кумуш медалларни қўлга киритган Буюк Британия терма жамоасининг вакили Чижинду Ужанинг таҳлилидан тақиқланган модда чиққан. Шу боис бутун бошли жамоа кумуш медалдан маҳрум қилинди. Олимпиадада бронза медали билан тақдирланган канадаликларга кумуш, тўртинчи ўринни эгаллаган хитойликларга эса бронза медали насиб этди.

Қайд этиш жоиз, бу Хитой учун Олимпиадаларда эстафета дастуридаги биринчи, Афина-2004 Олимпиадасидан сўнг спринт йўналишидаги иккинчи медаль бўлди.

Text to speech