Ру En O'z
23 Май 2022 1163

Икки карра Паралимпия ўйинлари чемпиони Ҳусниддин Норбековни табриклаймиз!

Бугун пара-атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Рио-2016 ва Токио-2020 Паралимпиадалари чемпиони Ҳусниддин Норбеков таваллуд айёмини нишонламоқда.

Ҳусниддин Норбеков 1987 йилнинг 23 май куни Навоий вилоятида туғилган. 2014 йилги Пара-Осиё ўйинларида олтин медалга сазовор бўлган. 2015 йил пара-атлетика бўйича жаҳон чемпионати ва Рио-2016 Паралимпиадаси ғолиби. Маҳоратли пара-атлетимиз 2017 йилги жаҳон чемпионати, 2018 йил Пара-Осиё ўйинларида ҳам терма жамоамиз ҳисобига олтин медаль қўшиб қўйган. Шунингдек, 2019 йил Дубайда ўтказилган жаҳон чемпионатида яна бир ғалабани расмийлаштирди. Ҳусниддин Токио-2020 Паралимпиадасида ҳам ядро улоқтириш дастурида делегациямиз ҳисобига олтин медални тақдим қилган. Мана шундай юксак натижалари учун “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвони билан тақдирланган.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Ҳусниддин Норбековни таваллуд айёми билан табриклаб, унга узоқ умр ва сиҳат-саломатлик тилаб қолади.

Text to speech