Ру En O'z
22 Май 2022 1204

Шаҳноза Мирзаевани табриклаймиз!

Бугун пара-каноэ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шаҳноза Мирзаева ўз туғилган кунини нишонламоқда.

Шаҳноза Мирзаева 1999 йил 22 май куни Тошкент вилоятида туғилган. 2016 йил Осиё чемпионатининг кумуш медалини қўлга киритган. 2017 йилги пара-каноэ бўйича жаҳон чемпионатида кумуш медал соҳиби бўлган.

Спортчимиз 2018 ва 2019 йилларда ўтказилган Жаҳон кубогида ҳам Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилган ҳолда, олтин медалларга эга чиққан. Шунингдек, 2019 йил Венгриянинг Цегед шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида KL3 йўналишида шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган. Токио-2020 Паралимпия ўйинлари иштирокчиси. Қайд этган натижалари эвазига “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Шаҳноза Мирзаевани бугунги таваллуд айёми билан табриклаб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаб қолади.

Text to speech