21 Май 2022
1486
Мамлакат чемпионатида рапира усталари куч синашдилар
Пойтахтимизда қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилмоқда. Бугун мусобақа доирасида рапира усталари ўртасида яккалик йўналишида ғолиб ва совриндорлар аниқланди.
Қизиқарли кечган баҳслар якунида Дурдона Мадаминжонова қизлар ўртасида, Жамолиддин Марипжонов эса ўғил болалар тоифасида биринчи ўринни қўлга киритишди. Батафсил:
Қиличбозлик бўйича ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати
Рапира, қизлар:
1. Дурдона Мадаминжонова
2. Асал Каримова
3. Ойдиной Наимшерова
3. Сурайё Орзумуродова
Ўғил болалар:
1. Жамолиддин Марипжонов
2. Мирмўмин Мўминов
3. Элдор Акбархўжае
3. Алимрзо Мирзаев