Ру En O'z
21 Май 2022 1316

Дзюдочиларимиз Самарқандда навбатдаги ўқув-машғулот йиғинига киришишди

Илиас Илиадис мураббийлигидаги дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Самарқанд шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини бошлади.

Ўзбекистон дзюдо федерациясининг маълум қилишича, йиғин Самарқанд вилояти бўлими томонидан ташкил этилмоқда. Ушбу машғулотлар спортчиларимизга келаси ой Грузия ва Мўғулистонда ўтадиган “Катта дубулға” турнирларига тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.

Йиғин 30 майга қадар давом этиб, унга 30 нафарга яқин дзюдочи жалб этилган. Улар орасида Токио-2020 совриндори Давлат Бобонов, қолаверса, Шарофиддин Болтабоев, Шаҳрам Аҳадов, Алишер Юсупов каби асосий таркиб аъзолари қатори захира вакилларини ҳам учратиш мумкин. Машғулотларда асосан спортчиларнинг техник кўникмаларини кучайтиришга эътибор қаратилган.

Терма жамоамизнинг машғулотлари ўтган йили фойдаланишга топширилган 7-умумтаълим мактаби ҳудудидаги янги ва замонавий дзюдо зали ҳамда Самарқанд ОЗКда ўтмоқда.

Text to speech