21 Май 2022
1489
Енгил атлетикачиларимиз учун руҳий тайёргарликни кучайтириш бўйича тренинг ўтказилди
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази психологлари Ўзбекистон енгил атлетика федерациясида бўлиб, миллий терма жамоа спортчиларнинг руҳий тайёргарлигини оширишга қаратилган тренинг ўтказдилар.
Унда халқаро майдонларда улкан ютуқларга эришишда руҳий жиҳатнинг аҳамияти тушунтирилиб, атлетлар мавзу бўйича айрим тайёргарлик усуллари билан таништирилди. Тадбир спортчиларимизда катта қизиқиш уйғотди. Бундай йўналишдаги тренинглар кейинчалик барча терма жамоаларимизда давом этади.
Суҳбат давомида спортчиларимиз мутахассисларга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, уларга атрофлича жавоб олишди.