Ёш чавандозларимиз мамлакат биринчилигида ўз маҳоратларини намойиш қилишди
17-19 май кунлари "UNIVERSAL JUMPING AGRO" от спорти клубида конкур бўйича болалар, ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.
Республика биринчилигига юртимизнинг барча вилоятларидан ёш чавандозлар ташриф буюришди. Спортчилар ғолиблик учун бор куч-ғайратларини ишга солишди. Турнирнинг дастлабки кунида уч йўналишда кучлилар сараланди:
1-йўналиш, 110 см:
1. Фирдавсбек Давронбеков, “Ҳоким” лақабли отда.
2. Мусажон Тоҳиржонов, “Ризотта”.
3. Бобуржон Валижонов, “Самира”.
2-йўналиш, 120 см:
1. Мирёқуб Исмоилов, “Ҳоким”.
2. Фаёжон Фахритдинов, “Ҳисобот”.
3. Фаёжон Фахритдинов, “Алис Г”.
3-йўналишда 125 см:
1. Омарбек Шарипов, “Гиатрис”.
2. Темур Азизов, “Фурина Фан де Фиарат”.
3. Ашрафхон Неъматов, “Мисс Мебй”.
Иккинчи кун беллашувларида қуйидаги йўналишлар бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқланди:
1-йўналиш, 115 см:
1. Бобуржон Валижонов, “Самира”,
2. Бобуржон Валижонов, “Абажа Дос Дорадос”,
3. Муҳамадрасул Собиржонов, “Ласетти”.
2-йўналиш, 120 см:
1. Лочинбек Тоҳиржонов, “Қуинтед Гее”.
2. Элина Акрамова, “Вилбот”.
3. Аксиня Болотова, "Карида".
3-йўналиш, 130 см:
1. Темур Азизов, “Илекста”.
2. Омарбек Шарипов, “Гиатрис”.
3. Темур Азизов, "Фурина Фан Де Фиарат".
Мусобақанинг сўнгги кун дастурларида қайд этилган натижалар:
Болалар, 120 см:
1. Бобуржон Валижонов, “Абажа Дос Дарадос”.
2. Бобуржон Валижонов, “Самира”.
3. Абдулазиз Изатуллаев, “Оқ доғ”.
Ўсмирлар, 130 см:
1. Лочинбек Тоҳиржонов, “Қуинтед Г”.
2. София Ли, “Леффе”.
3. Аксиня Болотова, "Карида".
Ёшлар,140 см:
1. Темур Азизов “Илекста”.
Уч кунлик беллашувлар якунида Бобуржон Валижонов бу йилги чемпионатнинг болалар ўртасидаги баҳсларида мутлақ ғолиб деб топилди. Умумжамоа ҳисобида Тошкент шаҳри жамоаси ғолибликни қўлга киритди.