Ру En O'z
19 Май 2022 1297

Содиқ Сафоев, Салим Абдувалиев ва бир гуруҳ мутасаддилар I даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонлари билан тақдирланишди

Ҳар йили “Нуроний” жамғармаси томонидан узоқ йиллар мамлакатимизнинг бир қатор соҳаларида самарали фаолият олиб борган юртдошларимизга турли даражадаги “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонлари топшириб келинади. Ташкилот Васийлик кенгаши бу йил ҳам бир гуруҳ ватандошларимизни мазкур кўкрак нишони билан мукофотлаш тўғрисидаги қарорини эълон қилди.

Аҳамиятлиси, улар орасида Олимпия оиласи мутасаддилари ҳам бўлиб, Содиқ Сафоев, Салим Абдувалиев, Игорь Барабан, Эльмар Аминов, Светлана Бабанина, Арслон Илов, Баҳодир Назиров, Ўткир Камилов, Раҳмонберди Аҳмедов, Нодир Баҳодиров, Азамжон Шокиржонов, Баҳромжон Ғафуров, Абдуҳалимжон Қутлиев, Искандар Мавлянов, Лариса Павлова, Баҳодир Тожиев, Миркамал Шакиров, Мирсардор Алимов каби фидойилар I даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонлари билан тақдирланадиган бўлишди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси мазкур мукофотга сазовор бўлган Олимпия ҳаракати иштирокчиларини самимий қутлаб қолади.

Text to speech