Ру En O'z
19 Май 2022 1240

ШҲТга аъзо давлатлар йиғилишига мартабали меҳмонларнинг ташрифи давом этмоқда

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакат вакилларининг жисмоний тарбия ва спорт бўйича вазирлик ҳамда идоралари раҳбарлари иштирокидаги йиғилишга ташриф буюраётган меҳмонлар келишда давом этмоқда. Бугун Россия Федерацияси Спорт вазири Олег Матицин, Қозоғистон маданият ва спорт ишлари вазири ўринбосари Серик Жарасбаев раҳбарлигидаги делегациялар пойтахтимизга етиб келди.

Юқори мартабали шахсларни Адҳам Икрамов бошчилигидаги Спортни ривожлантириш вазирлиги мутасаддилари Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида илиқ қарши олишди. Қайд этиш жоиз, меҳмонлар бўлажак йиғилиш ташкилот томонидан олиб борилаётган ривожланиш стратегияларига жисмоний тарбия ва спорт соҳасида салмоқли ҳисса қўшишини алоҳида таъкидлашди.

Эртага бўлиб ўтадиган асосий йиғилиш кун тартибидан келгусида режалаштирилган юқори даражадаги спорт мусобақаларини ташкил этишда ҳамкорликни ривожлантириш, ШҲТ давлатлари ўртасида спорт соҳасида истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш, давлатлар ва ҳудудлараро алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинади.

Text to speech