Ру En O'z
19 Май 2022 1098

Авазжон Каримовни табриклаймиз!

Бугун Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирининг маслаҳатчиси Авазжон Қудратиллаевич Каримов таваллуд айёмини нишонламоқда.

Авазжон Каримов 1983 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 2005 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2016 йилда эса Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2006 йилда Ўзбекистон каратэ миллий федерациясида бошлаб, шу пайтгача Спортнинг қишки ва мураккаб техник турлари ва От спорти бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаблари, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Чирчиқ ихтисослаштирилган Олимпия захиралари мактаб-интернати, Республика ОЗКда турли раҳбарлик лавозимларида, қолаверса, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ҳамда Туризм ва спорт вазирининг ўринбосари сифатида самарали фаолият олиб борган.

Бугунги кунда Спортни ривожлантириш вазирининг маслаҳатчиси сифатида мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спорт тараққиёти, соғлом турмуш тарзи тарғиботини янада кучайтириш йўлида жонбозлик кўрсатиб келмоқда.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Авазжон Қудратиллаевични бугунги таваллуд айёми билан самимий муборакбод этиб, унга узоқ умр ва сиҳат-саломатлик тилаб қолади.

Text to speech