Тошкент ШҲТга аъзо мамлакатларнинг спорт соҳасидаги мутасаддиларини қарши олмоқда
Маълум қилганимиздек, эртага пойтахтимизда ШҲТга аъзо давлатларнинг жисмоний тарбия ва спорт бўйича вазирлик ва идоралари раҳбарларининг йиғилиши ўз ишини бошлайди. Айни пайтда ушбу тадбирда иштирок этувчи меҳмонларнинг Тошкентга ташрифи давом этмоқда.
Бугун Қирғизистон Республикаси Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазири Азамат Жаманкулов бошчилигидаги делегация кутиб олинди. Меҳмонларни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида ўтган тадбирда Спортни ривожлантириш вазирининг маслаҳатчиси Аваз Каримов, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси мутасаддилари қарши олишди.
Кеча тунда Покистон вилоятлараро мувофиқлаштириш федерал вазири, мамлакат спорт кенгаши раҳбари Эҳсон ур Раҳмон Мазари бошчилигидаги делегация кутиб олинди. Кун давомида яна бир қанча мамлакатлардан йиғилиш иштирокчилари етиб келишади. Эслатиб ўтамиз, дастур доирасидаги асосий тадбир 20 май куни бўлиб ўтади.