18 Май 2022
2006
Фигурали учиш бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланмоқда
Пойтахтимиздаги муҳташам “Ҳумо арена” муз саройида бугундан фигурали учиш бўйича мамлакат биринчилигига старт берилади. Унда 30 нафарга яқин сара ўғил-қизлар ғолиблик учун баҳс олиб боришади.
Регламентга кўра, бугун чемпионат доирасида ёшлар ўртасидаги "Тошкент конькилари" номи остидаги турнир ўтказилади. Эртага, 19 май куни катталар ва ёшлар тоифасида қисқа дастур намойиш этилса, 20 май куни эркин дастурдан сўнг барча йўналишларда ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинади.