Ру En O'z
18 Май 2022 1252

Ёш стол теннисчимиз Европа майдонларида яна бир ғалабага эришди

Польшада стол тенниси бўйича ўсмирлар ўртасида "WTT Youth Series" мусобақасининг навбатдаги босқичи бўлиб ўтмоқда. Қувонарлиси, унда иштирок этаётган терма жамоамиз вакиллари олтин ва бронза медалларига сазовор бўлишди.

Бу йилги турнирларда чинакам кашфиётга айланиб улгурган Асель Эркебаева яна бир бор ўз тенгқурлари орасида айни пайтда энг кучли спортчи эканини исботлади. U-13 тоифасида қатнашган Эркебаева ҳал қилувчи беллашувда мезбонлар вакиласи Катарина Ражковскани 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратди. Шунингдек, ярим финалда Аселга имкониятни бой берган бошқа бир ҳамюртимиз Аружан Камалова бронза медали билан тақдирланди.

WTT Youth Series, Польша.
U-13, қизлар:
1. Асель Эркебаева (Ўзбекистон)
2. Катарина Ражковска (Польша)
3. Аружан Камалова (Ўзбекистон)
3. Ярина Прекуп (Руминия)

Text to speech