Ру En O'z
16 Май 2022 761

Ёш дзюдочиларимиз Осиё кубогида 29 та медаль билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди

Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасида Бекет Маҳмудов хотирасига бағишлаб ўтказилган Осиё кубоги мусобақаси якунига етди.

Балуан Шолак номидаги спорт саройида ўтказилган мусобақада ўзбекистонлик ёшлар муваффақиятли иштирок этишди. Ҳамюртларимиз икки кунлик муросасиз беллашувлар натижасига кўра 11 та олтин, 6 та кумуш, 12 та бронза, жами 29 та медаль қўлга киритишди.

Терма жамоамизнинг бу муваффақиятига қизларимиз муносиб ҳисса қўшишди. Улар барча вазн тоифаларида чемпионлик шоҳсупасига кўтарилишди. Қозоғистон терма жамоаси 3 та олтин, 8 та кумуш, 18 та бронза медали билан иккинчи ўринни банд этишди. Кейинги ўринлардан Қирғизистон ва Туркманистон терма жамоалари жой олишди.

Text to speech