Ру En O'z
17 Май 2022 979

Миша Гени табриклаймиз!

Бугун фигурали учиш бўйича таниқли спортчимиз Миша Ге таваллуд айёмини нишонламоқда.

Миша Ге 1991 йил 17 май куни Россия Федерациясининг Москва шаҳрида таваллуд топган. Сочи-2014 ва Пхёнчхан-2018 қишки Олимпия ўйинларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган. 2017-2018 йил Франция Гран-приси совриндори бўлган.

Маҳоратли спортчимиз Пекин ва Голливуд рақс мактабларида таҳсил олгани унинг хореографик қобилияти юқори бўлишига катта ҳисса қўшди. Шу боис ҳам Миша спортчилик фаолиятида америкалик Олимпиада совриндори Грейси Голд, россиялик жаҳон чемпиони Елизавета Туктамишева ҳамда икки карра жаҳон чемпиони, икки карра Олимпия ўйинлари совриндори Евгения Медведева каби спортчиларга хореография йўналишида устозлик қилган.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Миша Гени таваллуд айёми билан табриклаб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаб қолади.

Text to speech