Ру En O'z
16 Май 2022 3231

Азиза Ёқубова – катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатларида медаль қўлга киритган биринчи ўзбек қизи бўлади!

Туркияда ўтказилаётган бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида унутилмас ғалаба. -50 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Азиза Ёқубова катталар миқёсидаги дунё биринчилигида шоҳсупага кўтариладиган илк боксчи қизимиз сифатида тарихда қолади.

Юртдошимиз ҳозиргина якунига етган чорак финал баҳсида италиялик Жиордана Соррентинони мағлубията учратиб, ярим финалга йўл олди. Маълумки, боксда ушбу босқичга етиб келган спортчилар камида бронза медалини нақд қилиб қўйишади. Бу эса Ёқубова мусобақада шоҳсупага кўтарилишини англатади.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ушбу тарихий ғалаба билан Ўзбекистон бокс федерацияси, спортчиларимиз ва мураббийлар штабини самимий табриклаб, мусобақада иштирок этаётган бошқа вакилларимизга ҳам улкан зафарлар тилайди.

Азиза Ёқубовадан эса кейинги жангларда финал йўлланмаси қатори олтин медаль кутиб қоламиз. Олға, Ўзбекистон!

Text to speech