Ру En O'z
16 Май 2022 982

РСТИАМ шифокорлари эшкак эшувчиларимизнинг йиғинида мобил лаборатория текширувини ўтказишди

Айни пайтда академик эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Тошкент вилоятидаги Туябўғиз сув омборида навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини олиб бормоқда. Бугун МОҚ қошидаги Республикаси спорт тиббиёти илмий-амалий маркази шифокорлари терма жамоамиз базасига ташриф буюриб, атлетларимизнинг саломатлигини кўздан кечиришди.

Мазкур йиғинга 27 нафар спортчи, 3 мураббий ва 1 массажчи жалб этилган бўлиб, машғулотлар 21 майга қадар давом этади. Шифокорлар ташриф давомида атлетларимиздан қон таҳлилларини олиб, уларни безовта қилаётган шикоятларни тинглашди ва бу борада керакли тавсиялар беришди. Ушбу мобил лаборатория текшируви организмнинг юкламаларга чидамлилиги, ундан кейинги ўзгаришларни ўрганиш мақсадида ташкил этилган.

Қайд этиш жоиз, мазкур йиғин академик эшкак эшиш бўйича терма жамоамиз учун 24-30 май кунлари Сербияда ўтадиган Жаҳон кубогининг биринчи босқичига тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.

Text to speech