Ру En O'z
16 Май 2022 1057

Регби-7 бўйича “Талабалар лигаси” ўз ғолибларини аниқлади

14-15 май кунлари пойтахтимиздаги Ўзбекистон Миллий университети спорт майдонида регби-7 бўйича “Талабалар лигаси” турнири бўлиб ўтди. Унда мамлакатимизнинг 6 та олий ўқув-юртидан ташриф буюрган жамоалар ғолиблик учун баҳс олиб борди.

Беллашувлар давомида барча рақибларидан ҳар томонлама устун бўлган мезбонлар якунда бош совринни қўлга киритишди. Кумуш медаль Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университети жамоасига насиб этган бўлса, Урганч Давлат университети талабалари кучли учликни якунлаб беришди. Жамоаларнинг тўлиқ ўрни:

1. Ўзбекистон Миллий университети
2. Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университети
3. Урганч Давлат университети
4. Нукус Давлат педагогика институти
5. Миллий гвардия ҳарбий-техник институти
6. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети

Text to speech