Ру En O'z
16 Май 2022 1161

Бугун боксчи қизларимиз ярим финал йўлланмаси учун жанг қилишади

Туркияда ўтказилаётган аёллар бокси бўйича жаҳон чемпионати ўзининг қизғин палласига кирди. Бугун мусобақада чорак финал жанглари ўтказилиб, ярим финал иштирокчилари аниқланади. Маълумки, боксда ушбу босқичга йўл олганлар камида бронза медалини нақд қилиб қўйишади. Демак, бугун чорак финалга етиб борган 5 нафар боксчимиз қуйидаги рақибларга қарши рингга чиқади:

-52 кг: Турсуной Раҳимова – Жутамас Житпонг (Таиланд) 16:45
-57 кг: Ситора Турдибекова – Ирма Теста (Италия) 17:00
-50 кг: Азиза Ёқубова – Жиордана Соррентино (Италия) – 20:15
-66 кг: Навбаҳор Ҳамидова – Бусеназ Сурменели (Туркия) – 21:30
+81 кг: Моҳира Абдуллаева – Чест Канжинга (Конго ДР) – 22:45

Text to speech