Ру En O'z
14 Май 2022 1652

Енгил атлетикачиларимиз Қирғизистонда ўтган ШҲТ марафонида муваффақиятли иштирок этишди

Қирғизистоннинг Чўлпон-ота шаҳрида денгиз сатҳидан 1630 метр баландликда жойлашган Иссиқ-кўл атрофида “Run the Silk Road 2022” Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Халқаро марафони бўлиб ўтди. Унда иштирок этган бир қатор ҳамюртларимиз совринли ўринлардан жой олишди.

Баҳслар 42 км 195 метр, 21 км 97,5 метр, 10 км ва 3 км масофаларда ўтказилди. Аҳамиятлиси, асосий йўналиш ҳисобланмиш марафон дастурида сурхондарёлик атлетимиз Шоҳруҳ Давлатов 2:28:01 натижа билан марра чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтди.

10 км масофага ўтган баҳсда Отабек Тошқувватов 32:34, аёллар ўртасида Ситора Қурбонова 38:26 дақиқа кўрсаткич билан кумуш медалга сазовор бўлишди. 3 км масофага кечган пойгада 10:23 дақиқада финишга келган Шоҳсанам Хуррамова олтин медаль билан тақдирланди.

Text to speech