Ру En O'z
14 Май 2022 1085

Оғир атлетикачиларимиз Туркия сафарига жўнаб кетишди

Бугун эрта тонгда оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги йиғинга йўл олди. Жамоамиз бу галги машғулотларни Туркиянинг Анталья шаҳрида ўтказади.

Йиғин 7 июнга қадар давом этиб, жорий йилнинг август ойида Туркиянинг бошқа бир шаҳри Коньяда ўтадиган Ислом Бирдамлиги ўйинларига тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси мутасаддиларининг қўшимча қилишича, спортчиларимиз шу пайтгача базавий машғулотларни олиб боришган бўлса, ушбу йиғинда махсус техник тайёргарликка эътибор қаратилади.

Таркибда Олимпиада чемпионлари Руслан Нурудинов, Акбар Жўраев, жаҳон чемпионлари Достон Ёқубов, Турсуной Жабборова, Олимпия ўйинлари иштиркчиси Адҳам Эргашев каби номдор вакилларимизни учратиш мумкин. Машғулотларни Баҳром Мендибоев ва Жўрабек Зоиров олиб боришади. Тўлиқ таркиб:

Спортчилар:
Адҳамжон Эргашев
Достон Ёқубов
Ҳусинбой Матрасулов
Муҳаммадқодир Тоштемиров
Ҳожиакбар Олимов
Сарварбек Зафаржонов
Суннатилла Ўсаров
Қурбонмурод Намозов
Шарофиддин Амриддинов
Руслан Нурудинов
Акбар Жўраев
Мирҳосил Мирзабоев
Жамила Панфилова
Турсуной Жабборова
Ригина Адашбоева

Тренерлар:
Баҳром Мендибоев
Жўрабек Зоиров

Массажчи: Обиддин Муслимов

Text to speech