Ру En O'z
13 Май 2022 1254

Алисэ Фахрутдинова шахсий натижасини яхшилаб, Жаҳон кубоги финалига йўл олди

Айни кунларда Болгариянинг Албена шаҳрида замонавий бешкураш бўйича Жаҳон кубоги босқичи ўтказилаётган ҳақида хабар берган эдик. Унда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Алисэ Фахрутдинова финал йўлланмасини қўлга киритди.

Ярим финал баҳсларида қиличбозлик, сузиш, лазер-ран дастурлари бўйича 36 нафар спортчи рақобатлашди. Ҳамюртимиз қиличбозлик дастурида 21 ғалаба, 14 мағлубият қайд этиб, 230 очко жамғаришга муваффақ бўлди. Сузиш баҳсларида 230, лазер-ран бўйича 562 очко тўплаган Фахрутдинова якунда 18 нафар кучлилар қаторидан жой олди ва финал йўлланмасига эга чиқди.

Ярим финал баҳсларида спортчилар икки гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этишди. Атлетимиз ҳар икки гуруҳ натижаларини умумлаштирганда олтинчи натижани кўрсатган. Финал беллашувлари 14 май куни қиличбозлик, сузиш, конкур, лазер-ран дастурлари бўйича ўтказилади.

Text to speech